30 June 2011
05:48 -
Брюсселда евромулозимлар Ислом Каримнинг концепциал маърузаси мағзини чақишди
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Брюсселда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ўтган йил 12 ноябрдаги концепциал маърузаси асосида давра суҳбати ташкил қилинибди. “Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқоболлари” мавзуидаги суҳбатда евродепутатлар, Европа Комиссияси мулозимлари, Европа Иттифоқи экспертлари ҳамда Ўзбекистон Парламенти депутатлари иштирок этишган.
Хабарларда айтилишича, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Монголия билан алоқалар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида Президент Ислом Карим етакчилигида Ўзбекистонда бошланган оламшумул ислоҳотлар олқишланибди. Айниқса, ўтган йил ёзида жанубий Қирғизистондаги ўзбеклар қатли омига томошабин бўлган Ўзбекистон ҳукуматининг позициясига таҳсин ўқилибди.
Ростдан ҳам, шундай давра суҳбати ўтказилган бўлса керак, дейди мухбиримиз. Аммо, унинг қатнашчилари гўёки Ислом Карим раҳнамолигида ўтказилаётган ислоҳотларни олқишлаганларига ишониш қийин. Улар бу ислоҳотлар концепцияси тўғри йўналишда эканлигини гапиршган ва уни амалга ошириш ундан ҳам муҳимлигини урғулашган бўлса керак. Чунки, европаликлар Ўзбекистон дунёнинг 10 та энг ёмон диктаторликлари рўйхатига киритилганини жуда яхши билишади.