24 December 2006
04:00 -
17:00 - Холдор Вулқоннинг «Олисларда ёнган чироқлар» номли ҳужжатли қиссасига Кириш сўзи 9:00 - Швецияда “Бирлик” фаолларининг йиғилиши

17:00 - Холдор Вулқоннинг «Олисларда ёнган чироқлар» номли ҳужжатли қиссасига Кириш сўзи
Андижон воқеаларидан кейин, бир қатор мухолифатчилар қатори мен ҳам қамалиш хавфи остида ватанни тарк этишга мажбур бўлдим. Сиёсий бошпана олиб бошқа бир давлатга кетиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг офисига ариза топширганимдан сўнг илк бора муҳожират нима, ғурбатда яшаш нима эканлигини билдим.
Бу ерда мен каби ўндан ортиқ “Эрк” ва “Бирлик” аъзолари бор бўлиб, бизнинг бошқа-бошқа партиялардан эканлигимиз бир-биримизни қўллаб-қувватлаш учун ҳалақит бермас, Ўзбекистонда ва Ғарб мамлакатларида яшаётган мухолифатчи сафдошларимиздан келган хабарларни ўртоқлашардик.
Чет элда яшаётган “Бирлик” партиясининг лидерлари ўз сафдошларига телефон қилиб туришар, уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олиб, уларга қўлларидан келганча моддий ёрдам ҳам беришарди. Бизда яъни «Эрк» партасида бундай нарса умуман йўқ эди. Шундай кунларнинг бирида “Бирлик” фаоли Акбартой Орифов раислари Абдураҳим Пўлат мен учун ҳам озгина моллиявий ёрдам юборганини айтиб, уни менга берди. Мен ҳижолат чекдим.
Бир кун Абдураҳим ака менга телефон қилиб, ҳол-аҳвол сўрагач: “Мен “Эрк”чи бўлсам, “Бирлик” партиясига хизматим сингмаган бўлса, дея кўрсатилган арзимас ёрдамдан ҳижолат чекибсиз. Бизнинг кўрсатган ёрдамимиз ортида қандайдир мақсадлар ётмайди. Бировни “Озод деҳқонлар” партиясидан, бировни “Бирлик” партиясидан, яна бирларини “Эрк”чи ёки ҳуқуқ ҳимоячиси дея ажратиб ўтирмаймиз. Мен ҳам бир маҳаллар худди сизлар каби муҳожиратга кетганман. Биз ҳам қийналганмиз. Шу сабабли, сизларнинг аҳволингизни жуда яхши тушунаман. Қўлдан келганча ҳамма сафдошларимизга ҳатто, Ўзбекистон ичида ўлдирилган ёки ҳали ҳам қамоқда ётган дўстларимизнинг оилаларига бахоли кудрат кўмаклашмоқдамиз. Шу сабабли, сизларга кўнгилдагидек ёрдам беролмаяпмиз”, деди.
Шундан кейин Интернет орқали хат ҳам ёзишиб турадиган бўлдик. Бир кун Абдураҳим Пўлатдан хат олдим. Унда шундай дейилганди: “Холдор, Сиз ёзувчисиз, агар вақтингиз бўлса, ўзингизни ҳаётингиз мисолида, кейинги ўн йиллик ичида мухолифат бошига тушган оғир кунлар ҳақида сиёсий эсдаликлар ёзсангиз, ҳам тарих учун фойдали иш бўларди, ҳам мухолифатга янги келаётган ёшлар учун яхши дарс бўларди. Хўп десангиз уларни “Ҳаракат” журналида эълон қиламиз”.
Менга бу таклиф маъқул бўлди, ва мен бу ишга астойдил киришдим. Барча замонларда қитмирлик, қилвирликдан кибру хаводан, тожу тахт васвасасию молу дунё хирсидан йироқ, қалби тоза, буюк лидерлар ҳамиша бошқаларни ҳам буюк ишларга илҳомлантира олганлар.
Ватандан ташқарида, турли сиёсий партияларга аъзо бўлган Ўзбекистонлик мухолифатчилар билан яшаш сўнгги йилларда ҳаётимни қайтадан таҳлил қилиб чиқишга мажбур қилди. Партиямиз раҳбариятининг олиб борган во олиб бораётган сиёсатини мамлакатимиз ва миллатимиз манфаатлари нуктаи назаридан қайта кўриб чиқдим. Интернетга кириш имконияти бўлгани учун, мухолифат партияларининг сайтларини кузатиб бордим, “Бирлик” ва “Эрк” орасидаги кўпчилик назарида “бир-бирига тош отиш” деб баҳоланадиган ўзаро танқидий ёзишмаларни ўқиб, бугун ҳақиқий демократнинг жойи “Эрк”да эмас, “Бирлик”да эканини англаб етдим ва «Эрк» партиясини тарк этдим. “Бирлик” сафларига ўтганимдан хурсандман .
Мен ушбу асаримни қамоқхоналарда, қийноқларга солинган ва ҳалок бўлган мухолифат вакилларининг порлоқ хотираларига бағишлайман. Оллоҳ уларнинг ётган жойларини обод, покиза руҳларини шод қилсин.
Холдор Вулқон
«Бирлик» партиясининг аъзоси
2006 йил,16 декабрь
Бишкек шаҳри
Cайт маъмуриятидан: Холдор Вулқоннинг қиссасини сайтимиз саҳифаларида, унинг қисмлари бизга етиб келиши билан, эълон қилиб борамиз.
9:00 - Швецияда “Бирлик” фаолларининг йиғилиши
22 декабрда Швециянинг шимолий минтақаларида муҳожиратда яшаётган “Бирлик” Партияси фаолларининг йиғилиши бўлди. Набижон Норбўтаев (партия Марказий Кенгашининг аъзоси), Ҳайитбой Қўзиев (партиянинг Поп туман ташкилоти раиси), Лутфия Йўлдошева (партиянинг хотин-қизлар ташкилоти “Тўмарис”нинг раҳбари), Одилжон Муҳиддинов ва бошқалар (жами 10 киши) қатнашган мажлиснинг кун тартибидан 3 масала бор эди. Биринчиси, “Бирлик”нинг Ўзбекистондаги фаолиятини жонлантириш учун юрт ташқарисидан уюштирилиши мумкин бўлган ёрдам. Иккинчиси, 2007 йилда бўладиган президент сайловларига тайёрланиш. Учинчиси, Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатлари ҳақида.
Швецияда яшаётган “Бирлик” фаоллари кун тартибининг биринчи масаласини муҳокама қилгач, Ўзбекистондаги сафдошларига моддий ёрдам уюштириш, уларни замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш каби ишлар билан шуғулланишга келишдилар. Улар “Ҳаракат” журналини чиқариш, хусусан, унга материаллар тайёрлашда ҳам иштирок этадиган бўлдилар.
Иккинчи масала бўйича, келаётган президент сайловларида мухолифат умумий нозод билан қатнашган тақдирдагина бирон натижаган эришиш мумкинлигини таъкидлаган йиғилиш қатнашчилари партия Марказий Кенгашининг шу йил 11 ноябрдаги мажлисида қабул қилинган қарорга тўла қўшилишларини билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Кенгашнинг қарорида “Бирлик” 2007 йилда бўладиган президент сайловларида умумий номзод билан қатнашиш ғоясини тўла қўллаб-қувватлаши билдирилган ва “Бирлик” номидан умумий номзодга номзод қилиб Абдураҳим Пўлатни кўрсатишга келишилган.
Учинчи масала бўйича, бирликчилар Европа Иттифоқига Ўзбекистондаги воқеалар ҳақида материаллар тайёрлаш, Ўзбекистон ҳукумати ўз ваъдаларини қандай бажарётгани ёки бажармаётганини кўрсатувчи далиллар тўплаш ва уларни ЕИга мунтазам етказиб бериб туришга қарор қилдилар.