29 June 2011
18:10 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Икки мард аёлнинг очлик акцияси иккинчи кун давом этмоқда...”
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, хусусан, “Ёшлар” телерадиоканалидаги корруция, цензура, маҳаллийчилик, ижтимоий тенгсизлик, гуруҳбозлик, иқтисодий ўғирликларга нисбатан мардонавор курашиб кетлаётган икки журналист – Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновалар 27 июнь – Ўзбекистонда ОАВлари ходимлари кунида Президент биноси олдида очлик эълон қилишган ва бу ҳаракатлари учун Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан ЎзРес.МКнинг тегишли моддасига асосан жаримага тортилган эдилар.
“Бизга нисбатан уюштирилган бундай адолатсизлик бизни очлик борасидаги акциямизни тўхтатмасликка, давом эттиришга ундади” дейди журналистлардан бири С. Амонова.
“Президент қабулига кириш истагида Ҳукумат биноси олдида туриш мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик, қўйингчи, жиноят саналар экан, у ҳолда биз очлик акциямизни уй шароитида давом эттиришга мажбурмиз” суҳбатни давом эттиради М. Эшонқулова.
Мана, бугун очлик акцияси бошланганининг иккинчи куни. 27 июнь куни кун бўйи Яккасарой ИИБ биносида, кейинчалик қозихонада ҳам жисмонан, ҳам руҳан толиқиш журналистларни очлик акциясининг иккинчи куниёқ ҳолдан тойдирди. М. Эшонқулова ва С. Амонованинг соғлиғидан ҳавотирланган оила аъзолари тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишга мажбур бўлишди. Сим қоқилгач, 40 дақиқалардан кейин чақирувга келган тез ёрдам шифокори аввалига М. Эшонқуловани кўздан кечирди.
Воқеадан, журналистларнинг очлик акцияси ўтказаётганидан хабар топган Жаҳонгир исмли тез ёрдам шифокорининг энсаси қотди: “Опа, қайси мамлакатда яшаётганларингизни унутиб қўйганга ўхшайсизлар. Бу ер сизларга Европа эмас. Президент қабулига очлик эълон қилмасдан кириш мумкин эмас эканми? Шу йўл билан ўз жонларингизга қасд қилишларингиз шартмиди. Опа, яхшиси сиз “Очлик эълон қилдим” деб овоза қилаверингу, бироқ оч қолганингизда бемалол овқатланаверинг. Сизларни ким кўриб, пойлаб ўтирибди. Нима, келган одам ошқозонларингизни текширармиди?!” дея роса ҳазил-мазах қилди.
Айниқса, шифокорнинг бир сўзи руҳиятимга қаттиқ таъсир қилди дейди М. Эшонқулова. “Биласизми бир кунда Тошкнетнинг ўзида қанчадан қанча одам бегуноҳ жон беради. Билмайсиз. Мен эса биламан. Бир нарсани билиб қўйишларингизни истардим, иккита аёлнинг ё журналистнинг очликдан ўлиши, йўқ бўлиши мамлакат учун фожиа эмас. Бу билан ҳукумат ҳеч нарса йўқотмайди. Тушундингизми? Бош оғриғингизга мана дори. Ичиб олинг. Қон босимингиз ҳам юрак уришингиз ҳам биноидек. Қўллларингизнинг титраши эса очликдан. Яхшиси овқатланинг” деди у менга бепарволик билан.
Жаҳонгир отлиғ шифокорнинг менга қарата айтган гаплари ҳам ҳаммасидан ўтиб тушди, дейди С. Амонова. Амоновага кўра тез ёрдам шифокори “Очлик эълон қилиб нимага эришасизлар. Соғликларингизни юқотасизлар. Инсон бир ҳафта чидаши мумкин, у ёғига йўқ. У ёғи ўлим, йўқлик дегани. Бир ҳафтадан кейин миллионлаб пул сарфлаб ҳам ҳозир йўқатаётган соғлиғингизни қайтариб ололмайсиз. Ошқозонингиз ҳам яра экан. Бу дегани уч кундан кейин шифохонанинг жонлантириш бўлимида кўрасиз ўзингизни деган гап. Яхшиси Ўзбекистон ёқмаса, ё Россияга, ё ҳорижга чиқиб кетинглар. Бошқа бир иш, касб топинглар. Ўйламанглар, мен сизларни мажбурлаб овқатлантирмоқчи эмасман. Лекин олий маълумотли одамлар экансизлар, шуни билиб қўйинглар. Бу ҳаракталаринг билан ҳеч нарсага эришолмайсизлар” дея қимматли маслаҳатларини аямаган. Тез ёрдам шифокорига кўра ҳозирча Амонова ҳам отдек. Шундай панду насиҳатлар билан овора бўлган шифокор беморларга “сигнальный лист” беришни ҳам унитиб, ортига қайтган....
Шифокорнинг ўгитига амал қилиб, овқатланавермадингларми, деб сўрадик журналистлардан қизиқсиниб. “Бизнинг ишимизда, ҳеч бир ҳаракатимизда сохталик бўлмайди. Агар шифокорнинг пандига амал қиладиган бўлсак, ЎзМТРКнинг тили бошқа-ю дили бошқа раҳбарларидан қандай фарқимиз қолади” дейди М. Эшонқулова. “Инсон ҳар қандай шароитда ҳам субутли, қатъиятли, иродали бўлиши керак. Неки бўлмасин, биз барчасига чидаймиз. Бунга бардошимиз етади” жавоб қилди С. Амонова...
Жўрналистларга кўра, бугун уларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Тошкент вилояти бўлимининг уч нафардан иборат вакиллари бугун С. Амонова ва М. Эшонқуловалар холидан хабардор бўлиш учун ташриф буюришган....
Воқеалар ривожини кузатамиз.
Мурод Ҳосил