29 June 2011
06:28 -
Франциянинг Молия вазири Халқаро Валюта Фондига раҳбар бўлди

Унининг номзодини АҚШ, Россия, Хитой ва Бразилия қўллаб-қувватлади.
Жаҳон матбуотидаги хабарларга кўра, Халқаро Валюта Фондининг раҳбарлигига Кристин Лагарднинг сайланиши осон бўлмади. Ривожланаётган мамлакатлар бошқарувга яна европалик келишини исташмаган. Парда орқасидаги кураш доирасида уларга жиддий ваъдалар берилган. Уларнинг асосийларини Кристин Лагард сайлов олдидан расман очиқлади. Масалан, бундан буён ривожланган давлатларнинг бу Фондни бошқаришдаги роли оширилади, Хитой Фонднинг фаолиятига таъсир кўрсатиш бўйича учинчи кучга айланади.
Маълумки, бу лавозим аввалги раҳбар Доминик Стросс-Кан сексуал жанжал бўйича устидан тергов бошлангандан кейин истеъфога кетиши натижасида бўшаган эди.