31 August 2004
03:00 -
21:00 - Байрам тантаналари ўз вактида бошланди
- Ислом Каримов Шахидлар хотираси ёдгорлик мажмуида бўлди
- Спортдаги галабаларимиз: минтакада биринчи бўлдик
21:00 - Байрам тантаналари ўз вактида бошланди
Кеча ва бугун пойтахтимиз чегаралари буткул ёпилди. Хатто хар куни эрталаб шахарга ташкаридан сут махсулотлари олиб келиб, хонадонларга сотувчиларнинг хам йўли тўсилди. Хавфсизлик чоралари шу кадар кучайтирилган шароитда бугун кечкурун Тошкентнинг Мустакиллик майдонидаги тантаналар расмийлар томонидан белгиланган вактда - соат 19 дан 30 минут ошганда бошланди. Тантаналарни одатдагидек Ўзбекистон давлат рахбари Ислом Каримов нутк сўзлаб очди. Президент нуткидан парча:
«Азиз дўстлар, биродарлар! Хозирги мураккаб ва тахликали замонда халкаро терроризм, диний экстремизм, наркобизнес каби бало-казолардан инсоният хаётига тахдид солиб турган бир шароитда, бир вазиятда мен «Ўз уйимиз, ўз мукаддас юртимизни ўзимиз асрайлик, ўзимиз химоя килайлик» деган даъват хар бир юртдошимизнинг, доимо хушёрлик ва огохликка чорлаб туришини истардим.
Ўзбекистонимиз, она Ватанимизга нисбатан гаразли ният билан юрган кимсалар кулогига кўргошиндек куйиб олсин. Биз кўзлаган орзу-максадларимизга албатта етамиз. Эркин ва фаровон яшайдиган жамиятни албатта курамиз ва бу йўлда бизга хеч ким тўсик бўлолмайди. Нима дейсизлар?!" (Карсаклар.)
Байрам тантаналарини Ўзбекистон телевидениесининг давлат каналлари, шунингдек, сунъий йўлдош оркали Туркиянинг TRT-1, TRT-INT, TRT-Turk каналлари олиб кўрсатмокда.
Байрам дастурига кўра, Мустакиллик майдонидаги тантаналар 2 соат давом этади. Хозиргача шахарда хукумат учун кўнгилсиз вокеалар содир бўлгани хакида хабар олинмади.
Ислом Каримов Шахидлар хотираси ёдгорлик мажмуида бўлди
31 август - Ўзбекистонда Катагон курбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун эрталаб Юнусободдаги Шахидлар хотираси ёдгорлик мажмуида бўлди. Бу ерда унинг иштирокида совет репрессияси курбонлари рухига Куръон тиловат килинди.
Сўнгра президент шахар фаоллари, оксоколлари ва ОАВ вакиллари билан учрашди.
Спортдаги галабаларимиз: минтакада биринчи бўлдик
Ўзбекистон хукуматининг ёлгиз дарди спорт бўлиб колди. Куни кеча Вазирлар Махкамаси республикада болалар спортига зўр бериш хакида хукумат раиси Ислом Каримов имзоси билан яна бир карор чикарди. Бу галги карор «Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги хузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тўгрисида» деб аталади.
10 банддан иборат мазкур карорнинг 1-бандида куйидагиларни ўкиймиз: «Болалар спортини ривожлантириш ва айникса кишлок жойларда ўкувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шугулланишга оммавий жалб этиш умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштиришнинг мухим вазифаси, 2004–2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ажралмас кисми деб хисоблансин».
Карорга кўра, Болалар спортини ривожлантириш жамгармасининг ижрочи директорига Халк таълими вазирининг ўринбосари макоми хам берилди.
Мазкур карорни эълон килган бугунги марказий газеталар Грециядаги ХХVIII ёзги Олимпия ўйинларида 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини кўлга киритиб, кеча кечкурун Ўзбекистонга кайтган спортчиларимизга тахсинлар ўкувчи маколаларни хам чоп этган. «Халк сўзи» газетасининг ёзишича, спортчиларимиз Олимпия ўйинларида катнашган 202 мамлакат вакиллари орасида 34-, МДХ мамлакатлари ўртасида 5-, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллаганлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения