29 June 2011
02:50 -
Ўзбек-туркман қардошлар бемалол борди-келди қилолмайди
Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Абадий дўстлик ҳақида”ги шартномага имзо чекккан Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро борди-келдиларни эркинлаштириш, қардошларни симтўрлар билан ажратмасликка келишган эдилар. Бироқ бугунга келиб тоталитар режимларга айланган қардошлар ўртасида виза режимлари амал қилмоқда. Масалан, Туркманистон билан. Бугун Туркистон-пресс деган ахборот агентлигига интервью берган туркман элчиси Султон Пирмуҳамедов Ислом Каримнинг Ашхабодга сафари-ю, Туркманбошининг Тошкентга ташрифидан қатъий назар ўзаро борди-келди режими ўзгаришсиз қолишини таъкидлабди.
Чегара ҳудудларида яшовчи аҳолигина қариндошларини кўриб келишлари учун махсус рухсатномалар билан чегарадан ўтишлари мумкин, шунда ҳам хуфя хизматлар огоҳлантирилиши лозим, дейди мухбиримиз. Умуман, виза масаласининг кун тартибига чиқишига сабаб Қурбангули Бердимуҳамедовнинг Тошкентга ташрифи туфайлидир, кўпчилик энди бу расмиятчиликка барҳам берилса керак деб умид қилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения