28 June 2011
22:13 -
Ислом Конференцияси Ташкилоти номини Остонда ўзгартирди – Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти
Бугун Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойнинг ҳам иштирокида Ислом Конференцияси Ташкилотига (ИТК) кирувчи мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги сессияси ўз ишини бошлади. Бу ташкилотнинг раисилиги бир йилга Қозоғистонга ўтди. Сўнгги йилда раис Тожикистон эдиСессияда нутқ сўзлаган Нурсултон Назарбой оламшумул таклифлар ўртага отди. Буларнинг ичида Ислом динини замонавийлаштиришдан тортиб, ИТК вакилининг G20 cаммитида иштироки масаласигача бор. Олдинга кетиб, шуни айтиш керакки, агар бу таклиф G20 томонидан қабул қилинса, бу йил бўладиган саммитга, табиий, Нурсултон Назарбойнинг ўзи боради. Унинг политтехнологиялар соҳасидаги усталигига қойил қолиш керак.
Бугунги сессияда ташкилотнинг номини ўзгартириш масаласи ҳам кўрилди. Энди у Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти бўлади. Казинформ агентлигининг билдиришича, бу хусусда Нурсултон Назарбой шундай дебди: “Ташкилотнинг номи қозоқ ерида Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти деб ўзгартирилиши - замонавийлигимиз ва бирдамлигимизнинг ҳамда умматнинг рақобат қобилиятчилигининг рамзидир”. Тушуниш қийин, аммо у айнан шундай деган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
