26 June 2011
21:15 -
Косон колониясида жазо муддатини ўтаётган Одилжон Дадахўжаевнинг аҳволи оғир...
Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар қилди. Маълум бўлишича, жамиятга етиб келган хабарга кўра жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан “Ҳизбут-таҳрир” диний радкал оқимига мансубликда айбланиб, 2000 йилда 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик яна қамоқ жазоси узайтирилган (раскрутка) Одилжон Дадахўжаевнинг аҳволи аянчли. Деярли ҳар куни қийноққа солинадиган бу диндорнинг қовурғалари синиб кетган, унда ички қон кетиши кузатилмоқда.
“Эзгулик” Қашқадарёнинг Косонидан жойлашган 64/51-муассаса маъмуриятини инсофга чақирди. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг жазони ижро этиш муассасаларида қонунга риоя этилишини кузатувчи махсус прокурорига талабнома ёзди, дейди мухбиримиз.