26 June 2011
09:02 -
Аёллар турмасида ислоҳот...
Шу йилнинг 11 январ кунги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига иқтибосан Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Зангиотадаги 64/7-муассаса аёллар қамоқхонасида маҳкумаларнинг зўрлангани ва чақалоқлар дунёга келгани ҳақида хабар қилгандик. Орадан ярим йил ўтгач, аёллар қамоқхонасида сезиларли ислоҳотлар ўтказилгани ва ҳозирда ҳам назорат бўшаштирилмагани маълум бўлди.
Бу ҳақда таҳририятимизга гапирган собиқ маҳбусанинг айтишича, дастлаб 40 ёшгача бўлган эркак қўриқчилар қонидан нанмуналар олиниб, туғилган чақалаоқлар билан ДНК анализлари ўтказилган. Таҳлиллардан сўнг 10 нафарга яқин қамоқхона мулозимлари ишдан четлатилган.
Сўнгра мазкур ҳолатлар юзасидан Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фаоллари текширувлар ўтказишди. Натижада турма анча тартибга келиб қолди. Ҳозирда ҳатто суткалик учрашувларга чиқаётган маҳкумаларга ҳомиладорликнинг олдини олувчи махсус таблеткалар ичирилмоқда, келиш-кетиш, учрашувлар сезиларли даражада қисқартилрилган, дейди собиқ маҳкума.
Эслатиб ўтамиз, 7 сектордан иборат махсус колонияда турли жиноятларни содир этган 3500 дан ортиқ маҳбусалар жазо муддатларини ўтайди. Улардан хоразмлик Холисхон, сурхондарёлик Дилфуза Норматова , хоразмлик Насиба Жуманиёзова, сурхондарёлик Райҳон Соатова сингари маҳкумалар зўрланиб, ҳомиладор бўлиб қолган.