24 June 2011
02:49 -
Футбол мусобақасида диндорларнинг қўли баланд
Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг “Ислом нури” таҳририяти жамоаси етакчилик қилмоқда. Ҳукуматнинг бош нашри бўлган “Халқ сўзи” таҳририятини 5:0 ҳисобидаги ҳисоби билан мағлуб қилган диндорларимиз, бугун "Чемпион" газетаси футболчиларини ҳам мағлуб этибди. Ўзбекистон телевидениеси жамоасини 9:1 ҳисобида енгган исломчилар турнир ғолиблигига аосий даъвогарлардан бири экан.