22 June 2011
20:48 - АҚШнинг янги Мудофаа вазири Леон Панетта бўлади
Аввалги хабарларимизда АҚШ президенти Барак Обама аввалги президент Жорж Буш тарафидан тайинланган Мудофаа вазири Роберт Гейтс ўрнига МИА (CIA, русча – ЦРУ) директори Леон Панеттани тайинлаш ниятида эканлигини билдиргандик. Кеча, АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Сенат 72-летний Панеттанингь номзодини тасдиқлади, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Демак, Роберт Гейтс кетди, Леон Панетта келди, деб ҳисоблаш мумкин. Бўшайдиган МИА директори ўрнига ҳозир НАТО қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони Дэвид Петреус тайинланиши ҳам аввалдан эълон қилинган.

Жорж Буш тарафидан тайинланган Роберт Гейтс ўрнинга демократларнинг одами, Бил Клинтон маъмуриятида Бюджет комитетининг раиси бўлиб ишлаган Леон Панеттанинг олиб келиниши партиялараро қарама-қаршиликлар натижаси эма, дейди мухбиримиз. Сабаб – Афғонистонда ишлар яхши кетмаётгани, Обама вазиятни ўзгартириш учун йўллар қидираётганидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону