21 June 2011
02:22 -
Яна бир ўзбек санъаткори миршаббошилардан бири билан судлашмоқда
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ юқори мартабали мулозими, полковник Одил Даминов ўртасидаги можарони ажрим қилмоқда. Хонанда Гулбаҳор Эрқулова полковникнинг шаръий никоҳдаги хотини сифатида у билан бир неча йил яшаган, сўнгра миршаббоши сохта ҳужжатлар асосида санъаткор яшаётган уйни ўзлаштирмоқчи бўлган. Ўзбекистон ИИВнинг махсус бўлимини бошқарган Даминов икки йилдан бери пенсияда бўлишига қарамай ўзининг таниш-билишлари орқали санъаткорга кун бермаётган экан. Ҳатто Гулбаҳор адолатсизликларга чидай олмай жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлибди. Бу ҳақда ФИБ Тошкент шаҳар суди ходимларидан бири маълумот берди.
Одил Даминов ўзаро гап-сўзларда мустақилликнинг дастлабки йилларида таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева, диний уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби шахсларни тергов қилиб, қон қақшатганини мақтаниб юраркан, дейди мухбиримиз.
Бу воқеа миршаббошилар ва уларнинг шаръий никоҳдаги хотинлари ўртасидаги можароларнинг биринчиси ҳам, сўнггиси ҳам эмас. Ички ишлар вазирининг укаси, Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубов ва марҳума хонанда Дилнура Қодиржонова воқеаси халқ ичида афсона бўлиб кетган. ИИВнинг коррупция бошқармаси бошлиғи Сергей Шиняевнинг 5 хотини масаласи, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Ғайрат Қодиров ҳамда хоразмлик таниқли хонанда можаролари ҳам тилга тушган.