21 June 2011
00:33 -
Ўзбекистон мухолифатининг Европадаги қорамолларига савол: Нимага Ўзбекистон элчихонасини пикет қилмадингиз?
Шу кунларда Ўзбекистоннинг Брюсселдаги дипломатик ваколатхонасида мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилибди. Бу ҳақда хабар берган Ташқи ишлар вазирлигимизнинг “Жаҳон” агентлигига кўра, бирифингда Европарламентнинг, сиёсий, сиёсий-аналитик ва бизнесс доираларининг таниқли вакиллари йиғилишиб, Ўзбекистон раҳбариятининг самарали ишларини олқишлашибди. Франция геополитика институтининг Брюсселдаги эксперти Пьер Томан “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб гапирибди.
Аслида, чет элликларни ўзбек дастурхони атрофида сийлаб, уларнинг кайф билан айтган гапларини ёзиб олишдан иборат бўлган бу тадбирни эслаб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ эди. Лекин, масаланинг бошқа тарафи бор.
Маълумки, Европанинг кўпгина мамлакатларида ўзбек мухолифатининг вакиллари эканлигини иддао қиладиган, ҳеч қандай амалий фаолият олиб бормасдан мазохист сайтларида умр ўтказадиган, шу сабабли пешоналарига Абдураҳим Пўлат тарафидан “қорамоллар” тамғаси босилган одамлар бор. Улар вақти-вақти билан у ер бу ерда ҳеч ким эътибор бермайдиган пикетлар ўтказиб ҳам қўйишади.
Ана шундайларга маслаҳатимиз бор. Ўзбекистонннинг элчиликларида бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб юришга ҳаракат қилинг. Ва Брюсселдаги каби масхарабозликларга келадиган Ғарб одамларини пикетлар билан, Ўзбекистондаги диктатуранинг юзини кўрсатувчи аниқ фактлар билан шарманда қилинг. Масалан, Пьер Томанни шарманда қилишга ҳали ҳам кеч эмас. Унинг ишлайдиган жойининг адресини топиб, унинг олдида камида 100 киши йиғилиб, бу экспертнинг демократия сотқини эканлигини намойиш қилинг, у билан ишлайдиганларга ҳамкасбларининг асл юзини очиб беринг.
“Бирлик” ва “Эзгулик” Тошкентда 10-15 кишилик пикет ўтказолган экан, Сиз Европада 100 кишилик пикет ўтказолмасангиз, ростдан ҳам қорамол эканлигингизни кўрсатган бўласиз.
Исмоил Дадажон “Бирлик” сафида бўлган вақтларда Киевда шундай пикет ва митинглар ўтказарди. Ўша ишни партисидан ҳайдалгандан кейин ҳам қила олишини кўрсатсин.
Қани, азаматлар, иш бошланг! Қорамол эмаслигингизни намойиш қилинг!