19 June 2011
06:20 -
Мисрнинг Олий Суди Ҳусни Муборакнинг исмини ҳамма ердан олиб ташлаш қарорини вақтинча тўхтатди
Қарор фақат собиқ диктаторнинг эмас, унинг хотинини исмига ҳам таалуқли эди. Уларнинг исмлари Мисрда шунчалик кўп ерга берилган ва одамлар бу исмларга шунчалик ўрганиб қолишган эканки, кузда бўладиган сайловлардан олдин турли жойларнинг номларни ўзгартирилиши анча-мунча тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабдан Ҳусни Муборак ва унинг хотинини исмларидан қутилиш бир неча ойга кечиктирилибди.
Маълумки, Ҳусни Муборакнинг ўзи касалхонада полиция назорати остида даволанмоқда. Унинг аҳволи оғир эканлиги гапирилади. Унинг аҳволи бироз яхшиланиши билан ўзига қарши чиққан намойишчиларни ўққа туттиргани сабабли ҳибсга олинади. Бу ҳақда прокурорнинг санкцияси бор.
Хотини ҳибсга олинган ҳам эди. Аммо, ўз номидаги бутун бойликларни давлатга топширгач, озод қилинган.
Хуллас, ҳозир 21 аср. Ҳамма диктаторларнинг келажаги айнан шундай бўлади.