19 June 2011
03:29 -
Маданият ва спорт ишлари вазири тайинланди
Шу йилнинг 17 январидан бери Маданият ва спорт ишлари вазирининг курсиси бўш турганди. Ҳатто 19 февралда “Халқ сўзи” газетаси Бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг вазир этиб тайинлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ орадан бироз ўтиб, маълумот тасдиқланмади. Бугун эса 15 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий Академиясини бошқариб келаётган Турсунали Қўзиев вазир этиб тайинланган. Бу ҳақда Президент Фармони бор.
Собиқ вазир Анвар Жабборовнинг эса бошқа ҳамкасблари сингари жавобгарликка тортилгани ҳақида узунқулоқ гаплар бор. У режим сиёсатига садоқат билан хизмат қилиб, оламдан ўтган Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг ўғли эди.