18 June 2011
04:42 - БМТ раиси этиб иккинчи марта Пан Ги Мун сайланса керак, Хавфсизлик Кенгаши шуни истайди
Бугун Хавфсизлик Кенгаши Пан Ги Мунни БМТнинг раиси қилиб иккинчи муддатга қолдириш истагини билдирди. Бу ҳақдаги қарор якдиллик билан қабул қилингани жаҳон ахборот воситалари тарафидан билдирилди. Табиий, муҳим бўлгани, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Буюкбритания, Хитой, Россия, Франция ва АҚШнинг фикри эди. Улар эса аввалданоқ Пан Ги Муннинг номзодини қўлла-қувваташларини билдириб бўлишган.

БМТнинг Бош Ассамблеяси 21 июнь куни Пан Ги Муннинг номзодини янги муддатга Бош Котиб этиб тасдиқлаши кутилмоқда. Унинг биринчи муддати шу йил 31 декабрда битади.

Эслатиб ўтамиз, Пан Ги Мун Жанубий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазиридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону