16 June 2011
03:43 -
Би-би-си мухбири Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда гумонланиб ҳибсга олинган
Мазкур радионинг стрингери тожикистонлик ўзбек журналисти Ўринбой Усмон 13 июнь куни ҳибсга олинган. 14 июнь куни хавфсизлик хизмати шотирлари воситасида уйига келтирилиб, уйи тинтув қилинган журналист “Ҳизбут-таҳрир” диний радикал оқимига мансубликда айбланмоқда. Би-би-сида 10 йилдан бери ишлаётган журналистнинг ҳизбутчилигига ҳеч ким ишонмаяпти. Британиянинг Тожикистондаги элчилиги журналист озод қилиниши керак, мазмунида баёнот ҳам берди.
Ўринбой Усмон жавобгарликка тортилса, айнан мазкур диний радикал оқим - “Ҳизбут таҳрир”га алоқадорликда айбланган илк журналист бўлмайди. Бу борада ҳам Ўзбекистон анча олдинда: масалан, 2004 йилда “Ҳуррият” газетаси мухбири Ғайрат Михлибоев, 2006 йилда “Спорт” газетаси мухбири Хайрулла Эрназаровлар қамоққа олинган. Бундан ташқари ҳам қамалган ижодкорларнинг рўйхати анчагина узун.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения