09 June 2011
07:27 -
БМТ: Интернетга улашабилиш инсонларнинг асосий ҳуқуқларидандир
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқулари Кенгаши шу йил 26 майда эълон қилинган докладида Интернетга улашабилиш ҳаққини инсонларнинг асосий ҳуқуқларидан бири деб эълон қилди.
3 июнда БМТ бу докладни феълан қонунлаштирувчи резолюция қабул қилди. Унга кўра, Интернатда информация тарқатиш максимал эркин бўлиши керак. Тарқатилаётган информация бошқаларнинг ҳуқуқини бузиш ҳоллари бундан хориждир.
Ўзбекистон БМТнинг аъзоси. Лекин, у БМТнинг Ўзбекистонда қийноқлар систематик равишда қўлланишини тан олувчи резолюциясига мутлақо эътибор бераётгани йўқ. Худди шунга ўхшаб, Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг Интерет бўйича қабул қилинган резолюциясига ҳам кўз юмади.
Тўғри, бундай қарорлар қонунга айланишига узоқ йиллар даркор. Шундай бўлса ҳам, иложи бўйича БМТнинг бундай қарорларидан сўз ўйинларида фойдаланиш лозим.
Аммо, Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилиниши каби воқеаларда БМТга орқа қилиш ўта соддаликдир. Минг афсуски, ҳали дунёда шундай муаммолар борки, уларни ечишнинг бирдан-бир йўли - кучга қарши куч ишлатишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения