08 June 2011
18:34 - Қирғизистон Бош прокуратураси ўтган йили ёзда ўлганларнинг асосан ўзбеклардан иборат рўйхатини эълон қилди, тирик ўзбекларни қийноққа солиш эса давом этмоқда
Бугун эълон қилинган бу рўйхатга кўра, мамлакат жанубидаги қонли кунларга оид 438 жасад топилган, уларнинг 414 тасининг кимлиги аниқланган, 24 жасад аниқланмаган. АКИpress агентлигининг сайтида келдирилган рўйхатдаги исмларга қаралса, ўлганларнинг 90 фоиздан кўпроғи ўзбекларга ўхшайди. Бу тахминни тасдиқлайдиган яна бир факт – рўйхатларда ўлганларнинг қайси миллатга мансублиги келтирилмаган. Ваҳоланки, ўлган одамнинг кимлиги аниқланган бўлса, миллати ҳам аниқлангандир.

Ҳали кимли аниқланмаган жасадларни генетик экспертиза қилиш масаласида Хитой расмийлари ёрдам беришаётган эмиш.

Айни пайтда, Қирғизистонда ўша воқеалар бўйича қамалганларни қийоқларга солиш систематик равишда давом этмоқда. Бу ҳақда машҳур Human Rights Watch ташкилотининг бугун Бишкекда ўтказилган матбуот конференциясида алоҳида гапирилди. Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбарининг ўринбосари Рейчел Денбер қийноққа солинаётганларнинг асосий қисми ўзбеклар эканини таъкидлар экан, агар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари бундай амалиётни давом эттирсалар, жамиятдаги танглик янада юксалишидан хавотирлик билдирди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши – айбланувчиларни қийноқлар воситасида қилмаган жиноятларини мажбурлаб тан олдиришнинг мисолидир.

Унинг фикрича, Қирғизистон ҳукумати БМТдан қийноқлар бўйича махсус докладчи юборишни сўраши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону