08 June 2011
13:17 - Русларнинг “Союз ТМА-02М” кемаси халқаро экипаж билан фазога учирилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, америкаликларнинг эскириб бораётган ҳозирги авлод шатлл кемалари ишдан чиқарилиб, янгилари яратилгунча, русларнинг “Союз” маркали бир марта ишлатиладиган кемаларининг аҳамияти, вақтинча бўлса ҳам, ортиб боради.

Бугун кечаси шу кемалардан бири орбитага чиқарилди. Уч кишилик экипаж қуйидагилардан иборат – Роскосмос комонавти Сергей Волков, япон астронавти Сатоси Фурукава ва NASA астронавти Майкл Фоссум. Кема 10 июнь куни автоматик режимда Халқаро Фазовий Станция билан туташади ва 5,5 ой ўша ерда қолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону