08 June 2011
03:50 - Қозоғистонда ҳам Исломни ислоҳот қилиш таклиф қилинмоқда
Бу мамлакатнинг Бош вазири Карим Масимов бугун Қайрат Лама Шарифни Қозоғистон Республикаси Диний ишлар агентлиги раиси қилиб тайинлагани ва уни Агентлик коллективига тақдим этгани хабар қилинди.

Карим Масимов шу ерда Исломни тўғри талқин қилиш хусусида кўрсатма берибди. Ислом тоза ва тўғри дин, дебди у, аммо уни турлича тушинадиганлар бор. Шунинг учун уни тўғри талқин қилиш муҳим масала.

Бош вазирнинг бундай кўрсатма бериши мантиқсиздир. Аммо, бизнинг сайтимизда ҳам Қуръонни қайта тафсир этиш хусусида кўп марта ёзилган. Демак, шу йўналишда нималардир қилиниши кераклиги секин-аста умумий фикрга айланмоқда. Ислом уламолари бу масалда жим қолишаётгани ва масалани кун тартибига сиёсатчилар олиб чиқишаётгани динимиздаги инқирознинг яна бир исботидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону