07 June 2011
02:46 - Ўзбек матбуоти саҳифаларида бош мавзу - “Эзгулик” жамияти...
Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” нашри шу йилнинг 24 май кунги сонида Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятини нишонга олган ва жамият фаолларини ғаламислик ва ёвузлик уруғларини тарқатаётган ташкилот сифатида баҳолашга уринган. Мамлакатда энг йирик тиражда чоп этиладиган “Даракчи” газетасининг 2 июнь сонида эса “Эзгуликни ниқоб қилганлар ёвузликка ён босмоқда” номли мақола соп этилди. Бу ерда ҳам жамиятни “фош этгиш” учун бошланган ҳаракатлар давом этирилган. Гўё, жамият фаоллари Сирдарё вилоятида қўпорувчилик ҳаракати содир этган шахсларни ҳимоя қилиб, уларнинг тергов ва суриштирув даврида қийноқларга солинганини таъкидлашган.

Бу нашрларнинг исмини очиқлашни истмаган ходиларининг билдиришича, ушбу мақоллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тарафидан тақдим этилган. Уларнинг версиясига кўра, поезд йўлида қўпорувчилик содир этган шахслар муносиб жазога тортилган, бироқ аталадан чиққан суяк каби ҳуқуқ ҳимоячилари уларнинг адолатли қарорини шубҳа остига олмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону