05 June 2011
07:19 - “Ҳаракат” хатқутисига келган шеър ва сайт таҳририятининг шарҳи

Сайтимиз манзилига авваллари ҳам йиғи-сиғидан иборат мазохистик шеърлар келиб турарди. Қўпроқ муаллифларни хафа қилмаслик учун, уларни эълон ҳам қилардик. Ҳозир яна шундай йиғи-сиғидан иборат бир шеър келди. Уни эълон қилиш билан биргаликда, ҳамма ўқувчиларимизга билдиришни истаймиз: Бундан кейин сайтимизда бундай шеърларга жой йўқ. Биз миллатни курашга чорлайдиган, бу кунги аҳолга келишимизга сабаб бўлганларни фош қилиб, кейинги қадамлар қандай бўлиши кераклиги ёзилган шеърларга жой берамиз.

Қаранг, қуйида эълон қилинаётган шеърда шундай сатрлар бор. “Ҳақ деган мужохид ғозий ўғлонлар, Миллат сардорлари - собитлар қани?.. Эркинлик излаган Чўлпони қани,
Мадамин, Шерматлар чиқмасми энди.”

Хўш, бу сатрларнинг муаллифи Озодлик, Ҳуррият, Мустақиллик истаб кечагина Тошкент майдонларини тўлдирган ўзбеклар бор бўлганини, ўзбекнинг Юсуф Жума, Шовруқ Рўзимурод каби мард ўғлонлари бор бўлганини, аммо хоин эркчи 53-54-чилар Ислом Каримнинг ноғорасига ўйнаб, миллатнинг курашини кўча чангитиш деб аташгани ва миллий ҳаракатни парчалашганини билмайдими? Билмаса, яъни тарихимизни билмаса, шеър ёзиш одатини ҳам ташласин, агар билса, халқимизни бундай хоинлардан огоҳ бўлишга чақирсин. Яна ўша курашни давом эттиришга, сафларни хоинлардан тозалашга чақирсин. Йиғи-сиғи замони ўтди.

Мана ўша хатқутимизга келган шеър.

Қани?

Ҳақ деган мужохид ғозий ўғлонлар,
Миллат сардорлари - собитлар қани?
Аллоҳ йўлидаги Дукчи эшонлар,
Уммат имомлари, обидлар қани?

Шохига ялтоқ эй воҳ итлар борми,
Алкогол шоирга қолганми куни.
Xалқин кўпик деган манқуртга хорми,
Энди олинмасми гўдаклар ҳуни.

Xонга бош эгмаган Буҳорий қани,
Чингизни қаҳшатган Жaлоли йўқми.
Элу юртим деган бир ори қани,
Чўлдан келар Широқ шамоли йўқми.


Ўрис деган олим жoними фақат,
Ой бегим дегани алломасими.
Ҳaмoн ғофурларга қилурми тоқат,
Нуқул ёлғонлардан салномасими.

Абдувалилари нишонсиз кетар,
Асл фарзандлари зиндонда ҳайхот.
Бир тўғри сўзга минг балолар етар,
Ҳақиқат учун йўқ бу ерда ҳаёт.

Намозхон бўлса ким бу ўлка торми,
Қоларми бир умр бағрида доғи.
Ҳақ йўлни излаган салафлар борми,
Қани сафлар узра туғи байроғи.

Эркинлик излаган Чўлпони қани,
Мадамин, Шерматлар чиқмасми энди.
Xалқига бўлолган қалқони қани,
Золим салтанатлар йиқмасми энди.

Тургил эй қадимий Туроним барча,
Бутун элим юргил эркинлик томон.
Қуллик занжирин уз, зулмни-парча,
Динингни обод эт битмайин замон.

Ахмад Турон
15/04/07-11/04/11

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону