04 June 2011
03:42 - Сурия диктатори халқининг қонини ичишни давом эттирмоқда
Бугун Суриянинг Ҳама шаҳрида ўн минглаб араблар диктатор Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилиб митинг ўтказишди. Тўғрироғи, ўзбекнинг хоини Салой Мадаминнинг таъбири бўйича, кўча чангитишди. Минг афсуски, митинг тартибсизликларга айланиб кетди, хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувлар натижасида 67 киши ҳалок бўлди. Ярадорларнинг сони ундан ҳам кўп, демак, ўлганлар сони ҳали ортади, дейилади Ал Арабия телеканалининг хабарида.

Reuters агантлиги эса, 34 кишининг ҳалок бўлганини айтиш билан биргаликда, айнан шу Ҳама шаҳрида 1982 йили ҳозирги диктаторнинг отаси Ҳафиз Асадга қарши исломчиларнинг исёни бўлгани, исённи бостириш вақтида 30 минг киши ўлдирилиб, шаҳарнинг ўзи ер билан бир қилинганини ёзади.

Диктатурага қарши чиқишлар бошқа шаҳарларда ҳам давом этмоқда. Масалан, Даэл шаҳрида 5 минг киши 13 яшар Ҳамза ал-Хатиб исмли боланинг ўлдиришига қарши митинг ўтказган, намойишчилар ҳуррият талаб қилишган ва диктаторнинг истеъфосини исташган.

Лекин, кўринишидан, халқнинг ўзи диктаторни йиқитиш кучига эга эмас. Ғарб эса ҳозирча Ливия билан овора. Каддафидан кейин Асаднинг навбати келса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону