31 May 2011
10:42 -
Шимолий Африка Республикасининг президенти Каддафини қутқариш ниятида Ливияга келди
Кеча Шимолий Африка Республикасининг президенти Джейкоб Зума Ливия пойтахтига келиб, бу мамлакатда биронта расмий лавозим эгалламасдан диктаторлик қилаётган Муаммар Каддафи билан музокаралар олиб боргани жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Шу баҳона билан маҳаллий телеканаллар 11 майдан бери биринчи марта Каддафини кўрсатишди.
Африка Иттифоқи номидан музокаралар олиб борган Джейкоб Зуманинг айтишича, Ливия диктатори ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ва ортиқча қурбонлар бўлишининг олдини олиш мақсадида қуроллий мухолифат билан мулоқат қилишга рози эмиш. Каддафи Ливиядаги аҳвол бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашини чақиришни ҳам истабди. Ўзининг кетиши тўғрисида у оғиз ҳам очмаган.
Аммо, маълумки, яқинда Францияда бўлиб ўтган дунёнинг энг кучли саккиз мамлакатининг G8 саммитида Каддафи кетиши керак деган фикрга келишилган. Россия айнан Каддафининг тинч йўл билан кетишига эришиш учун у билан мулоқот қилишга рози бўлган эди.
Шундай шароитда, Джейкоб Зуманинг Каддафини асраб қолиш нияти амалга ошмаслиги ўз-ўзидан маълум.