31 May 2011
01:25 -
Демократик ислоҳотлар “чуқурлашмоқда”: Қўғирчоқ партиялар бир-бирини савалашга ўтди
Бугунги “Ўзбекистон овози” газетасида чоп қилинган мақолада ҳукуматнинг тўнғич қўғирчоғи бўлган ХДП (Халқ демократик партияси) фаоллари, ҳар доимгидек, бошқа қўғирчоқ - Либераллар партияси фаолиятини кескин танқид остига олибди. Уларнинг таъкидича, либералларнинг фаоллари бўлган кўпчилик ҳокимлар ишсизлик муаммосига эътибор қаратмаётган эмиш. Ҳатто ХДПнинг бу борадаги танқидларига либераллар муносабат билдиришни ҳам эп кўришмабди.
Оқсаройга яқин манбалардан олинган хабарларга кўра, яқин орада сиёсий партиялар фаолиятида яна жонланишлар кузатилади. Боиси Президент Ислом Карим Парламентнинг яқин орадаги ялпи мажлисида демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга қартилган маърузасининг иккинчи қисмини ўқийди. Унда сиёсий партиялар масаласига яна ҳам кўпроқ эътибор қаратилар эмиш.
Албатта, ундан кейин партиялар ҳукуматни ростакам танқид қилишга ўтадилар, деб ўйлаш хомхаёллик бўларди. Аммо, улар масхарабозликни кучайтириб, бир-бирларини ёлғондакам танқид қилиш санъатини яна ҳам юксалтиришса керак, дейди мухбиримиз.