30 May 2011
20:42 -
НАТО Афғонистонда ҳам ҳужум қилди, ҳам ҳужум остида қолди, кечирим ҳам сўради
НАТО қўшинларининг Толибон жангарилари борлиги тахмин қилинган уйларга ҳаводан уюштирган ҳужуми пайтида тинч аҳолидан 14 киши, 2 аёл ва 12 бола, ҳалок бўлганини ББС хабар қилади. НАТО қўшинларининг бу мамлакатдаги қўмондонлиги қонли воқеа содир бўлгани сабабли кечирим сўради ва маҳаллий одатлар доирасида тавон тўлашга тайёр эканлигини билдирди.
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, одатдагидек, тинч аҳоли ичидаги ўлим ҳолларини қоралаб, АҚШни бунга йўл бермасликка чақириб, охирги марта огоҳлантирди. АҚШ унинг сўзларини “жуда жиддий” қабул қилганини эълон қилди.
БМТнинг расмийлари Афғонистонда ўтган йили тинч аҳоли ичида ўлганларнинг сони 2,777 бўлганини, бу сон ундан аввалги йилга нисбатан 15 фоиз кўпайганини айтиш билан бирга, уларнинг тўртдан учи жангарилар томонидан ўлдирилганини урғуламоқдалар.
Айни замонда, Толибон жангариларининг ҳужумлари ҳам давом этмоқда. Reuters агентлиги билдиришича, бугун камида икки ўлимчи-террорист Ҳирот шаҳридаги Италия ҳарбий қисмлари жойлашган НАТО базаси яқинида ўзларини портлатдилар. Воқеанинг гувоҳлари НАТО аскарлари ичида ҳалок ва ярадор бўлганларни кўришган эмиш. Италия қўшинларининг расмийлари ҳали бу воқеага муносабат билдирмаганлар.
Толибон вакили базага 4 нафар ўлимчи–террорист ҳужум қилганини айтди, аммо улар ҳар доим ҳужумчилар ва ҳалок бўлган чет элликлар сонини орттириб гапиришади, дейилади хабарда.