30 May 2011
12:52 -
Россия демократлари ҳам халқ фронти тузишмоқчими?
Бу мамлакатнинг таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари ва санъат арбоблари мамлакат раҳбариятидан ҳамма сиёсий кучларнинг сайловларда иштирок этишига йўл беришни талаб қиладиган баёнот имзоладилар, дейилади “Коммерсантъ” нашрининг хабарида. Баёнотга кўра, ҳозирги аҳволнинг ҳалокатли натижалари учун маъсулият бутунлай президент Медведев ва бош вазирПутиннинг елкасидадир.
Баёнотни имзолаганлар ичида ҳуқуқ ҳимоячилари Сергей Ковалев, Юрий Рижов, Людмила Алексеева бор. Санъат арбобларининг рўйхатида ҳам машҳур исмлар кўп - кинорежиссер Элдор Рязанов, артистлар Олег Басилашвили, Лия Ахеджакова, Наталья Фатеева. Булардан ташқари баёнотни имзолаганлар ичида ёзувчи Владимир Войнович, Ошкораликни ҳимоя қилиш фонди президенти Алексей Симонов, таниқли адвокат Юрий Шмидт, Иқтисод олий мактабининг илмий раҳбари Евгений Ясин ва бизнесмен Дмитрий Зимин кабилар бор.
Бу баёнотнинг ташаббусчиси таниқли сиётсатшунос Георгий Сатаров экан.
Ушбу баёнот асосида Россияда демократларининг халқ фронти каби оммавий ташкилоти яратилиши мумкинлиги ҳам гапирилмоқда.
Бундай қилинса, рус демократларининг навбатдаги хатоси бўлади, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Ҳар ким ҳаёлига келиб қолганда янги ташкилот тузавермасдан, борларини қўллаб-қувватлаш йўлидан кетса, самаралироқ бўларди. Масалан, Михаил Касьянов ва Борис Немцовлар раҳбарлигида янгидан тузилаётган “Халқ Озодлиги Партияси”сини.