30 May 2011
04:06 -
Афғонистон ва Туркманистон ҳам темир йўл билан боғланишмоқчи
Икки кунлик расмий ташриф билан кеча Ашхободга келган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай маҳаллий ҳамкасби Гурбонгули Бердимуҳамедов билан яккама-якка ва ҳайъатлар иштирокида кўришишгач, икки мамлакат ўртасидабир қатор ҳужжатлар имзоланди, дейилади расмий хабарларда. Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
- Икки мамлакатнинг савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви.
- Электроэнергетика соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳақида меморандум.
- Маданият-санъат, оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.
- Туркманистоннинг Отамурот манзилидан Афғонистоннинг Анҳой манзилигача 150 километрлик темир йўли қуриш.
Бу ҳужжатларнинг энг муҳими – охиргиси бўлса керак. Чунки, шу пайтгача Афғонистонда биттагина темир йўли бор эди. У ҳам бўлса Ўзбекистон тарафидан қурилаётган Термиз - Мозори-Шариф йўли. Кўринишидан, Афғонистон ёки унинг Ғарб иттифоқчилари бу масалада Ўзбекистонга боғлиқ бўлиб қолмаслик учун, темир йўлларнинг йўналишларини ҳам диверсификация/турли-туман қилишмоқчи.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения
