26 May 2011
23:13 -
Бугун Тифлисда Мустақилликнинг Тикланиш Кунига бағишланган ҳарбий парад бўлди, аммо ҳамма мухолифат митингиининг тарқатилишини гапирмоқда
Парадни қабул қилган мамлакат президенти, Қуролли кучлар Бош қўмондони Михаил Саакашвили мухолифатнинг ноқонуний митинглари туфайли қон тўкилганини қоралади. Аслида, ҳозир Гуржистонда ҳам, бутун дунёда ҳам, 25 дан 26 майга ўтар кечаси парад бўладиган майдонни аввалдан эгалллаб олган ва сони мингдан ҳам ошмаган мухолифатчиларинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинмоқда.
Фақатгина Россия расмийлари мухолифатнинг олдини олар экан, жаҳон жамоатчилиги мухолифатнинг провокацион ҳаракатларини, биров кескин, биров юмшоқ шаклда қораламоқда. Ҳатто, бир маҳаллар машҳур, ҳозир эса ҳеч қандай обрўси қолмаган Human Rights Watch ташкилоти ҳам, ҳукуматнинг ижобий қадамларини қабул қилган ҳолда, куч ишлатишларни қоралади, ҳукуматдан бугун кечаси бўлган воқеаларни яхшилаб текширишни талаб қилди, холос.
Европа Иттифоқининг Гуржистондаги элчиси Филип Димитров қурбонлар бўлгани хусусида қайғурар экан, митинг қонун доирасида тарқатилганини эътироф этади. Россиянинг исёнкор диссиденти Валерия Новодворская Гуржистон мухолифатининг лидерларидан бири, собиқ парламент спикери Нино Бурджанадзени миллий хоин деб аташгача борди.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Гуржистон мухолифатчиларини ўта маъсулиятсиз сиёсатпарастлар деб баҳолаб, минг афсуски, Ўзбекистонда ҳам “Бирлик” ташқарисидаги мухолиф гуруҳлар шундай баҳога мослигини урғулади. Унинг фикрича, бугун Гуржистондаги “майдон мухолифати” феълан битди.