26 May 2011
07:37 -
Тифлисда мухолифатнинг митинги куч билан тарқатиб юборилди
Гуржиларнинг Грузия-Online агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, ҳозиргина бу мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот тарқатиб, мухолифатнинг пойтахтда, Гуржистон парламенти олдида ўтказилаётган митинги тарқатиб юборилганини билдирди.
Баёнотда айтилишича, мухолифатни бирлаштирувчи “Халқ мажлиси” ташкилоти 21-чидан 25 майгача шаҳар ҳокимлиги олдида митинг ўтказиш учун рухсат олган экан. 25 майда митинг қатнашчилари парламент биноси олдига ўтдилар. Бу ерда 26 май куни Мустақилликнинг Тикланиш Кунига бағишланган ҳарбий парад бўлади.
Митинг қатнашчилар 26 май соат 00:10 да рухсатлари битгани ҳақида огоҳлантирилиб, унга қулоқ солишмагач, полиция майдонни митингчилардан тозалашга мажбур бўлган. Бир неча одам полиция тарафидан ушланган.
Грузия-Online агентлигининг бошқа хабарларига кўра, мухолифат лидерлари биринчилардан бўлиб, майдондан қочиб кетишган.
Эслатиб ўтиш керакки, Гуржистондаги мухолифатчиларнинг ҳаммаси аввал президент Михаил Саакашвилининг командасида ишлаган одамлар. Уларнинг ичида парламентнинг собиқ спикери, бош вазири ва бир қатор вазирлар бор. Яъни, булар, таъбир жоиз бўлса, демократик номенклатура мухолифати. Уларнинг Саакашвилини диктаторликда айблашлари – ножиддийликдаг бошқа нарса эмас. Шу сабабли ҳам, расман рухсат берилган митингга биринчи куни беш мингга яқин одам чиққан бўлса, охирги куни уларнинг сони бир мингга тушган.