26 May 2011
02:33 -
Ёвуз миршаблар гуруҳи ўз “топилма”сини ўрис матбуотида ёритди
Ўзбекистон транспорт милицияси томонидан ўйлаб топилган “қўпорувчилар гуруҳи” аъзоларининг 7 йилдан 12 йилга қадар қамоқ жазоларига ҳукм қилингани ҳақида “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Ўтган йил кузида инсон қиёфасидаги миршаблар гуруҳи томонидан тузилган 10 кишидан иборат “қўпорувчилар гуруҳи” темир йўл шпалларини ечишга уринган. Тергов давридаги тилга олиб бўлмайдиган қийноқ усуллари билан иқрорликлар олинган ва гуруҳ сифатида бирлаштирилган сирдарёлик фуқароларнинг иши ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилмоқда.
Ўтган йилнинг декабрида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан ўқилган ҳукм шу йилнинг 17 январидаги апеллацияда ҳам ўзгармади. Бир нечтаси тергов давридаги қийноқлардан сўнг ногирон бўлиб қолган судланувчилар иши ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачисига мурожаат тайёрламоқда.
Аксарият ҳолларда “Интерфакс” сингари ўрис агентликлари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қабиҳ фаолиятини яшириш мақсадида шу каби оммани чалғитувчи ифлос материаллар тарқатиш билан шуғулланади, дейди мухбиримиз. Масалан, айнан “Интерфакс” Британия элчилигининг собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқовнинг одамфурушлиги ҳақида хабар тарқатган, сўнгра ҳуқуқ ҳимоячиларининг саъй-ҳаракатлари билан Қаюм озодликка чиқарилди.