23 November 2006
04:00 -
5:00 - “Эзгулик” Ички Ишлар Вазири ва Бош прокурордан Исроижон Холдоров ҳақида маълумот сўради - Бирлик сайтининг маъмуриятидан: хакерлар ҳужумига учрадик

5:00 - “Эзгулик” Ички Ишлар Вазири ва Бош прокурордан Исроижон Холдоров ҳақида маълумот сўради
Кеча бу ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятнинг раиси Васила Иноят томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Баҳодир Муталибов ва Бош прокурор Рашиджон Қодировга юборилган хатда (У-№31, 22.11..2006) мухолифат фаоли Исроилжон Холдоровнинг тақдири ҳақида маълумот талаб қилинган.
Хатда, хусусан, шундай дейилади:
“Бизга маълум бўлишича, Андижон вилояти Андижон тумани, Хоқон Фуқаролар йиғини, Оғуллик кўчаси 65-уйда истиқомат қилувчи 1951 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Исроилжон Холдоров шу йилнинг июнь ойидан бошлаб дом-дараксиз йўқолган.
Исроилжон Холдоров Андижондаги 2005 йил май воқеаларидан сўнг Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига кетиб, у ерда сиёсий қочқин мақоми олиш учун ҳаракат бошлаганди. Унинг шу кунгача қаердалигини билмаган оила аъзолари ҳам Ўзбекистон ва Қирғизистон хукумат идораларига мурожаат этишмаган.
Баъзи ўзбекча сайтлар, маълумотлари аниқ манбалардан олинганини билдириб, Исроилжон Холдоров Андижондаги қамоқхонада сақланганётгани шу кунларда эълон қилдилар. У ҳатто саломатлиги ёмонлашгани сабабли қамоқ касалхонасига ўтказилгани ҳам айтилмоқда.
Исроилжон Холдоров ҳуқуқ ҳимоячиси ва демократик принципларга асосланган мухолифат партиясига мансуб бўлиб, ҳеч қандай ғайри-қонуний ҳаракатларга алоқаси бўлиши мумкин эмас.
Аммо бизда Исроилжон Холдоров Ўзбекистоннинг тегишли органлари тарфидан Ўшдан ўғирлаб келинган ёки Қирғизистон билан келишилган ҳолда ушлаб Андижонга келтирилган деган шубҳа бор”.
Бирлик сайтининг маъмуриятидан: хакерлар ҳужумига учрадик
Кечадан бери www.birlik.net сайтига кириб бўлмайди. Унга кирган одамнинг қаршисига турк тилида ёзилган сўзлар ҳам бор бўлган бир расм чиқади. Унинг ўртасиада “Турк деганлар”, яъни “ўзини турк деб билганлар” маъносидаги туркча шиор бор. Ҳозир маълум бўлишича, ҳужумга учраган фақат бизнинг сайт эмас. Бизнинг сайт каби системадан фойдаланган миинглаб Европалик ва Россиялик сайтлар ҳам худди шундай бузилган.
Буни қилганлар ростдан ҳам турклар эканига ишониш қийин. Аммо кўринишидан, бу хакер-провакаторлар дунёда туркларга қарши бир ғазаб уйғотиш ниятида бўлишлари мумкин. Шундай бўлса, бу ишни турк душманлари қилганини тахмин қилса бўлади.
Сайт вебмастерининг аниқлашича, бошқа сайтларда бўлгани каби бизнинг сайтга ҳам хакерлар Форум орқали кириб, у ердан бошқарувчи программаларга “дарча” топишган, лекин, фақат сайтга киришни блок қилолишган халос. Интернет правайдерлар ҳам ўз системаларидаги бу камчиликни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдалар.