25 May 2011
03:46 -
Ўзбек мухолифатининг масхарабозлари яна бир поғана пастга тушишди (Янгиланган версия)
“Озодлик” ва ББС радиоларининг ўзбек хизматлари тарқатган хабарга кўра, ўзини ўзбек мухолифати вакиллари деб ҳисоблайдиган гуруҳлар Берлинда “Ўзбекистон халқ ҳаракати” номли ташкилот тузишганини эълон қилишган. Аввалги тажрибалардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бу тадбир шу икки радио тарафидан ёритилишинг ўзигина унинг ҳеч қандай келажаги йўқлигини кўрсатади. Халқ ҳаракати халқнинг ичида тузилишини ҳам тушунмайдиган аҳмоқлардан нима ҳам кутиш мумкин.
"Эрк" партиясининг 53-54-чилар фракцияси деб аталган қисми, 20 йил аввал тузилиб, “Бирлик қатнашмагани учун ўша вақтдаёқ йўқ бўлиб кетган “Ўзбекистон Демократик форуми”, акромийларнинг “Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти, ҳизбу-таҳрирчиларнинг “Таянч” жамияти, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти, қандайдир “Ёшлар ҳаракати” ва "Озод деҳқонлар" партияси бу ҳаракатнинг таъсисчилари бўлишибди. Лидер қилиб, бир маҳаллар Ислом Карим “Бирлик”ка қарши ишлатиб, сўнгра отиб юборган миллий хоин Салой Мадаминни сайлашибди.
Бир неча йил аввал айнан шу хоин раҳбарлигида қоғозда тузилиб, қоғозда ҳам яшай олмаган Миллий Нажот Комитети ўзи йўқ 60 дан ортиқ ташкилот иштирокида тузилгани иддао қилинганди. Бу сафар уларнинг янги ташкилот номлари ўйлаб топишга ҳам кучлари етмаган бўлса керак-ки, 7 ташкилот билан чегараланиб, масхарабозлик даражасини ҳам бироз туширишибди.
Бу йиғилишда Нью-Йоркдаги Колумбия Университетининг тадқиқотчиси Питер Синот кузатувчи сифатида иштирок этгани ҳам диққатга сазовор нарса. Чунки, сайтимизнинг 2005 йил бошидаги хабарларида айтилганидек, бу тадқиқотчи Университетдаги ўз семинарига Вашингтон яқинида яшаётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатни таклиф қилиб, ҳатто гонорар ҳам беришга ваъда қилганда, у бундай жойларга бориб вақт кетказишга хоҳишим йўқ, деб рад жавоби берганди. Америкалик олим, чорасизликдан бўлса керак, турли лўттибозлар билан учрашиб, Ўзбекистон ҳақида маълумот йиғаётганга ўхшайди.
“Озодлик” радиоснинг расмида – масхарабоз-қурултойчилар.