25 May 2011
03:17 -
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Хитой элчиси серқатнов бўлиб қолди
Бир неча кун аввалги хабарларимизда ҳам Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Чжан Сяаонинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташрифи ҳақида маълум қилгандик. Бугун тарқатилган расмий хабарлардан бирида ҳам Хитой режими элчиси Ташқи ишлар маҳкамасига яна келиб, музокаралар ўтказгани ҳақида ёзилган. Унда таъкидланишича, Хитой режими билан алоқалар янги босқичга кўтарилади.
Дарвоқе, кеча Кремлга сим қоққан Ислом Карим Россия билан ҳам алоқаларнинг юксак даражага кўтарилишини маълум қилганди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Мустабидлик тимсоли бўлган бу икки режим билан алоқани мустаҳкамлаш доимо Оқсарой сиёсатининг устивор йўналиш бўлган, бундан кейин ҳам бўлади.
Қолверса, пес песни қоронғида топиши ҳақидаги мақол ҳамма диктаторликларга ҳам таалиқлидир. Сўнгги кунларда Покистон АҚШга аччиқ қилиб, Хитой билан алоқаларни яхшилаш ҳақида бонг ураётгани ҳам шу йўналишдаги ишлардан бири.