24 May 2011
03:24 - Тошкентда йирик ёнғин: 5 киши нобуд бўлди
Пойтахтнинг Сирғали тумани Спутник даҳасида содир бўлган йирик ёнғин фуқароларга катта талафот келтирди, 5 киши нобуд бўлди. Бир неча киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага келтирилди. Икки қаватли “хрушчевка” уйларида содир бўлган бу табиий офатнинг қисқа туташувдан чиққани айтилмоқда. “Пойтахт” радиостанцияси хабарига кўра, бир хонадондан 3 ўсмир ва иккинчи уйда икки қариянинг жасади топилган.

Ҳодиса юзасидан Сирғали тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди, тергов бошланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону