23 May 2011
22:53 -
АҚШ Кубага нисбатан сиёсатида “Бирлик” таклиф қилган йўлга йўлга ўтмоқда
1959 йили коммунистик инқилоб йўли билан ҳокимиятга келган Фидель Кастрога қарши кураш бошлаган АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатлари ўша йиллардаёқ Кубага қарши санкциялар киритдилар, уни дунёдан изолция қилишга интилдилар. Лекин, СССР бошчилигидаги бошқа коммунистик режимлар Фидель Кастро ҳукуматини қўлларидан келганча қўллаб-қувватладилар.
Мана орадан 52 йил ўтибдики, Кастро яратган режим оёқда. Унинг ўзи қариликдан ўлимга тайёрланмоқда. Тарих кўрсатдики, диктатураларни пассив санкциялар ва уларни дунёдан изоляция қилиш йўли билан йиқитиб бўлмайди.
Бу нарсани биринчи бўлиб тушуниб етган “Бирлик” Партияси, айнан Куба мисолидан ҳам келиб чиқиб, Ўзбекистон режимига қарши санкциялар ва уни дунёдан изоляция қилиш фойдасиз эканлигини гапирди, аксинча, Ўзбекистонни Ғарбга интеграция қилиш юртимизда демократик жараёнларни тезлаштириш учун самаралироқ восита эканлигини урғулади.
Аввал ЕИ, ҳозир АҚШ ҳам, шу йўлдан кетишга бошлаганларини ҳозир ҳамма билади. “Бирлик”нинг фикрича, Ғарб дунёси Ўзбекистонга олиб кираётган демократия шамолларидан фойдаланиш демократик мухолифатнинг вазифасидар.
Айтиш керакки, бу сиёсатнинг мевалари кўринишга бошлади.Ўзбекистонда бир қатор сиёсий маҳбуслар қамодан озод қилинди. Сиёсий муҳит бироз юмшади. Яқинда “Бирлик” Партияси сўнгги йилларда биринчи марта Тошкентда Марказий Кенгаш мажлисини ўтказди.
Associated Press агентлиги бугун тарқатган хабарга қараганда, АҚШ Кубага нисбатан ҳам айни шу сиёсатни қўллай бошлабди. Бир неча ҳафта ёки ойдан кейин, АҚШ фуқаролари Кубага турист сифатида бориш имкониятига эга бўладилар. Туристларни Кубага юбормаслик - АҚШнинг Кубага қарши киритган 49 йиллик эмбаргосининг бир парчаси бўлиб келмоқда эди.
Барак Обама маъмуриятининг бу қарори баъзи республикачиларга ёқмади. Масалан, конгрессмен Марио Диас-Баларт шундай дейди: “Бундай қадам натижасида тоталитар режимнинг валюта манбаи пайдо бўлади, холос.”
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрича эса, АҚШдан келаётган ҳар бир турист Кубага демократия шабодасини олиб келади. Режимнинг йиқилиши тезлашади. АҚШ 49 йил аввал Кубага қарши санкциялар киритмасдан, уни Ғарбга интеграция қилиш йўлидан кетса эди, бу ердаги режим аллақачон йўқ бўлган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения