21 May 2011
    
        01:18 - 
        Марказий Осиё ва Кавказга чигиртка балоси таҳдид солмоқда
    
    
                БМТнинг озиқ-овқат дастури бўйича мутасаддилари ваҳимали бир хабар тарқатди. Унда таъкидланишича,  Афғонистон шимолидан Марказий Осиё мамлакатлари ва Кавказга янги офат тўлқини - чигирткалар бостириб келиш хавфи реаллашмоқда. БМТ мулозимлари ҳисоб-китобига кўра, 25 минг гектарли экинзорларга чанг солиши кутилаётган бу табиий офат кунига 100 километр тезлик билан илгарилаши мумкин. Уни бартараф қилишга 1,6 миллон АҚШ доллари миқдорида кўмак маблағи ажратилган.
        
    



