20 May 2011
15:00 -
Андрей Сахаровнинг 90 йиллиги нишонланмоқда
Бугун ва эртага буюк рус олими, диссидент ва ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Сахаровнинг 90 йиллик юбилейи нишонланади.
1921 йил 21 май куни Москвада туғилган Андрей Сахаров 1989 йил 14 декабрь куни Москвада ўлган. У 1938 йили Москва Давлат Университетининг Физика факультетига ўқишга кирди, уруш туфайли Университетнинг бу факультети Ашхободга кўчирилгач, уни 1942 йили шу ерда тугатди.
1945 йили СССР Фанлар Академиясининг Физика Институтига аспирантурага кирди. 1948 йилдан 1968 йилгача ядро қуроли ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган соҳаларда илмий иш олиб борди. 1953 йили 32 ёшида академик бўлди.
60-чи йилларнинг охиридан ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланишга бошлади, кейинчалик ҳаётини шу соҳага бағишлади. Совет тоталитар тузумининг ашаддий танқидчиларидан бирига айланди. 1980 йили ҳибсга олинди, Горький шаҳрига сургун қилинди. 1986 йилнинг охирларида қайта қуриш сиёсатининг отаси Михаил Горбачев томонидан озод қилинди. 1989 йили СССР Халқ депутатлари Қурултойига сайланди. У Совет коммунистик тузумининг йиқилишига катта ҳисса қўшган буюк инсонлардан бири сифатида тарихда қолади.
Мен бу улуғ инсон билан бир марта қисқа суҳбат қилганман, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Куни ҳозир эсимда йўқ, аммо уни аниқлаштириш қийин эмас. Сахаров ўлимидан бироз олдин, СССР Халқ депутатлари Қурултойида чиқиш қилиб, қўли қон Коммунистик партияни тақиқлаш кераклигини гапирди. Дарҳол унга ҳужум бошланди. Тузумнинг югурдаклари Сахаровни қўлларидан келганча ҳақорат қилиб, тузумни ҳимоя қилдилар. Уларинг орасида бутун ўзбек халқи номидан гапирган қандайдир ўзбекистонлик сут соғувчи ҳам бор эди.
Ўша куни ўзим турган Россия меҳмонхонасининг фойесида Дмитирий Сахаров ва унинг турмуш ўртоғи Елена Бонэрни кўриб қолдим. Уларнинг олдига келиб, ўзимни таништирдим ва Андрей Сахаровнинг Коммунистик партия ҳақидаги сўзларига қўшилишимни ҳам билдириб, ўзбек халқи номидан гапирган бояги сут соғувчисининг сўзлари учун кечирим сўрадим. Бироз гаплашдик ва ғалаба барибир бизники бўлишини таъкидлаб хайрлашдик.