20 May 2011
03:04 -
Янгиернинг тергов остидаги собиқ миршаббошиси юрак хуружи туфайли оламдан ўтди
Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Мансуржон Мусулмонқулов бир муддат муқаддам маҳаллий фуқаролардан биридан 1 000 000 сўм (400 АҚШ доллари атрофида — Ҳаракат) миқдорида пора олаётганида МХХ органи томонидан ҳибсга олинганди. Шундан сўнг 50 ёшли милиция зобитига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг порахўрлик ва мансаб суиистеъмоллиги моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов жараёнлари бошлаб юборилди.
ИИБ бошлиғи бўлишдан аввал, кўп йиллар йўл патрул хизмати тизимида залворли лавозимларда ишлаб келган бу шахс тергов даврида юрак хуружи туфайли Янгиер шаҳар Марказий шифохонасида оламдан ўтди.
Миршаббошининг ҳоки тупроқа тортилмасдан олдиноқ, эл орасида у хуфя хизматларнинг ертўладаги қийноғига чидай олмагани ҳақидаги миш-мишлар болалади, дейди мухбиримиз. Айримлар эса унинг аввалдан ҳам касалванд экани ҳақида гапирмоқда.