20 May 2011
02:13 -
АҚШнинг янги элчиси инсон ҳуқуқларини устивор масала сифатида кўрмоқчи
Кеча АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасида расман тасдиқдан ўтган мамлакатнинг Ўзбекистонга юборилаётган янги элчиси Жорж Крол ўз дипломатик фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти, инсон ҳуқуқлари масаласи ҳамда демократик ташкилот ва жамоаларнинг рўйхатга олиниши масаласини устивор масала сифатида кўришини айтди. “Менинг 13 йиллик дипломатик фаолиятим қонун устиворлиги, демократик институтлар эркинлиги, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги устиворлиги жамият тараққиёти ва тинчлигининг кафолати эканини кўрсатди” деди Президент Обама томонидан номзоди илгари сурилган элчи.
Эслатиб ўтиш керакки, жаноб Жорж Крол шу пайтгача АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкнинг ўринбоори лавозимида ишлаб келган. Яъни, етарлича юксак даражали дипломат.