18 May 2011
20:11 -
Путиннинг ҳукмдорлиги ва Медвеедвнинг қўғирчоқлиги давом этади, Миронов четга отилди
Россиянинг асл хўжайини, лавзими Бош вазир бўлган Владимир Путин бу мамлакатда ўзи истаган нарсани қилолади. У истаса, Давлат Думаси дарҳол Конституцияга ўзгартириш киритиб, бир одамнинг кетма-кет икки мартадан ортиқ президент бўлолмаслиги ҳақидаги моддани олиб ташларди, ёки Путинни умрбод президент деб эълон қиларди.
Аммо, Путин бошқача йўлни, яъни “демократия” ўйини йўлини танлади. Қўғирчоқ президент қилиб Дмитрий Медведевни тайинлаб қўйди. Табиий, “сайлов” деб аталган тадбир воситасида. “Ҳаракат” агентлиги ўша кунлардаги таҳлилларида Россиядек буюк давлатда бундай масхарабозликни узоқ давом эттириб бўлмаслигини ёзган эди.
Бироқ, масхарабозлик муваффақият билан давом этмоқда. Ҳатто, баъзи Ғарб таҳлилчиларининг Путин ва Медведев ораси бузилди, энди Медведев мустақил сиёсат олиб бормоқда деган фикрлари ҳам ҳар сафар хато бўлиб чиқмоқда. Ҳозир ҳамманинг ҳаёли - Россияда келаси йил бўладиган президент сайловларида. Ҳамма Медведев Путинга қарши чиқиб, мустақил сиёсатчига айланишини кутмоқда.
Бугун Дмитрий Медведев журналистларнинг саволига жавоб берар экан, Путин билан ўрталарида рақобат бўлиши мумкинлигининг эҳтимоллигини ҳам рад этди. Демак, янаги сайловда Путин президент бўлади ёки Медведев қўғирчоқ президентлигини давом этиради. Дунёнинг миясини қориштириб туриш учун улар вақти-вақти билан гўёки ораларида баъзи масалаларга турли ёндошиш борлигини ёлғондакам намойиш қилиб турадилар.
Дарвоқе, Путин-Медведев тандеми парчаланмоқда деган хато фикрни ўз сиёсатларининг заминига ётқизган одамлар ютқизишни давом эттирмоқдалар. Сўнгги йилларда шундай сиёсат олиб бориб, Путиннинг ҳокимлигига ўзича исён қилган, ростакам мухолифатчи партия (Адолатли Россия партияси) тузишгача етиб борган, Россия парламентининг юқори палатаси бўлмиш Федерация Кенгашининг раиси, бу мамлакатнинг сиёсий саҳнасида учинчи шахс деб ҳисобланадиган Сергей Миронов бугун ўз лавозимини йўқотди. Маълумки, у Федерация Кенгашига Санкт-Петербургдан сайланган эди. Бутунлай Путиннинг қўлида бўлган Санкт-Петербург шаҳар Қонунчилик Мажлиси бугун уни Федерация Кенгаши аъзолигидан чақириб олди. Сергей Мироновнинг сиёсий карьераси битганини гапириш мумкин.
Юқорида “Ҳаракат” агантлиги таҳлилчиларининг тахмини хато бўлганини айтдик. Лекин, шунга эътибор бериш керакки, Сергей Мироновдан фарқли ўлароқ, биз бу тахмин асосида иш олиб бормадик. Айнан шу сабабдан Сергей Миронов феълан битди, “Ҳаракат” битмайди.