15 May 2011
19:22 -
Оқдарёда ҳибсга олинган прокурор медиа-магнат Фирдавс Абдухолиқовнинг амакиваччаси бўлиб чиқди
Ўтган кунги хабарларимизда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани прокурорининг МХХ органи томонидан 12 000 АҚШ доллари миқдоридаги пора олаётганида ҳибсга олинганини маълум қилгандик. Бугун воқеалар тафсилоти бироз ойдинлашди: қўлга олинган прокурорнинг исми Талъат Абдухолиқзода, у туман Газ таъминоти бўлими мутахассиси Жамшид Зокировдан идоранинг ноқонуний ишларини бости-бости қилиш эвазига 12 000 АҚШ доллари талаб қилган. Газ таъминоти идораси ходими МХХга мурожаат қилиб, прокурорни кабинетида 8000 АҚШ доллари билан тутиб берган.
Талъат Абдухолиқзода Ўзбекистон электрон ОАВ ассосиацияси раҳбари, “Даракчи” сингари энг йирик тиражда чоп этиладиган кўнгилочар нашрлар эгаси, Президент девонининг собиқ мулозими тожик миллатига мансуб Фирдавс Абдухолиқовнинг амакивачччаси бўлиб, 5 йил муқаддам Оқдарё тумани прокурори этиб тайинланган. Муддати тугашига атиги 4,5 ой қолган прокурор кетар жафосига чўнтагини қаппайтиришни режалаштирган экан.