14 May 2011
04:09 -
Нурсултон Назарбой ШҲТ давлатларининг ташқи ишлар вазирларини қабул қилди, Ўзбекистондан вазир ўринбосари келган
Бугун Қозоғистон президенти Остонада бўлаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг мажлисига келган меҳмонларни қабул қилди, дейилади Казинформнинг расмий хабарида. Учрашувда Хитой, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлари, Ўзбекистондан эса ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳтиер Исломов қатнашган.
Нурсултон Назарбой вазирлар билан яқинда Остонада бўладиган ШҲТнинг 10-чи юбилей саммитини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилибди.
Ўзбекистон бу йиғилишга вазирни эмас, унинг ўринбосарини жўнатиши тасодифий эмас, дейди мухбиримиз. Президент Ислом Каримнинг уқувсиз сиёсати натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси кун сайин тушиб кетмоқда. У ўз айбини кўрмасликка олиб, ҳаммага араз кўзи билан қарамоқда ва Ўзбекистонни қўлидан келганча дунёдан изоляция қилиш йўлидан кетмоқда.
Бунинг устига у Нурсултон Назарбойга Марказий Осиёда лидер бўлиш мусобақасини шармандаларча ютқазди. Алам ичида ўтган йили Остонада ўтказилган ЕХҲТ саммитига ҳам бормади. Бу кетишда у яқинда ҳамма халқаро ташкилотлар билан алоқасини узади ёки алоқаларни энг паст савияга туширади. Ўзбеклар учун олға кетишнинг ягона йўли – бундай президентдан тезроқ қутилишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения