13 May 2011
14:21 -
Ўзбекистон ҳукуматининг Рўғун ГЭСи қурилишига қаршилиги хато сиёсатга асосланган
Ўзбекистон президентидан тортиб Экологик ҳаракатнинг югурдакларигача ҳамма Рўғун ГЭСининг қурилиши минтақага қандай хавф солишини гапиришмоқда.Нима эмиш, сейсмик хавфли зонада ГЭСнинг қурилиши янги ер қимирлашларга асос бўлармиш, пастликда яшайдиганлар учун катта хавф туғилармиш. Шу сабабли, бундай объектни қуришдан олдин, халқаро комиссиялар тузилиши, қурилишнинг оқибатлари ўрганилиши лозиммиш. Бир қарашда бундай талаб тўғрига ўхшаб кўринади. Амалда-чи?
Амалда ҳамма нарса тескари бўлиб чиқди. Ҳозир маълум бўлишича, Жаҳон Банкининг экспертлари Рўғун ГЭСини қурилиши учун “яшил чироқ” ёқишибди. Энди Тожикистон қолиб, Жаҳон Банки билан уришишимиз керакми? Дарвоқе, уруш бошланди ҳам.
Аслида, Рўғун ГЭСининг Ўзбекистонга ёқмаётганининг сабаби – бўлиши мумкин бўлган турли офатлар эмас. Турли офатларга қарайдиган бўлсак, одамзод мутлақо атом электостанциялари қурмаслиги керак. Учоқлар учмаслиги керак. Умуман автомобилларни ҳам йўқ қилиш керак, чунки, уларни деб ҳар куни минглаб инсон ҳалок бўлмоқда. Қолаверса, электр энергиясидан ҳам воз кечиш керак. Чунки, қисқа туташлардан ёнғинлар чиқмоқда, одамлар ўлмоқда, бунинг устига, одамларни электр токи уриш ҳоллари ҳам кўп.
Лекин, одамзод ҳар қадамда техникадан фойдаланишдан воз кечмоқчи эмас. Қубонларни камайтириш устида ишлаш керак, холос.
Хўш, Ўзбекистон Рўғун ГЭСи масаласида қандай йўл тутиши керак? Авваламбор шуни айтиш керакки, Ўзбекистон бу иншоатга қарши чиқаётгани мутлақо тўғри. “Бирлик” Партияси ҳам шу фикрда. Ҳозир, қайта чиқишнинг қандай усулларга, тўғрисини айтсак, қандай сиёсатга асосланиши кераклиги ҳақида гапирмоқдамиз.
Қандай йўл тутиш, қандай сиёсатга асосланиш керак саволига жавобни эса, Рўғундан эмас, Ўшдан қидириш лозим. Ўзбеклар, ўйланг, ўша саволга жавоб қидириб кўринг.
Ўйладингизми? Юзлаб ўзбеклар қирғиз фашистлари томонидан қирғин қилинганда овозини чиқармаган Ўзбекистонга “қандайдир” Рўғун ГЭСи масаласида тожиклар қулоқ солишларини кутиш қанчалик ножиддий эканлигини тушундингизми энди?