13 May 2011
01:49 - Ислом Карим испаниялик эски таниши билан кўришди
Бугун Оқсаройда Испания парламентининг оддийгина депутати Мигел Анхел Моратиносни қабл қилган Ислом Каримни тушунса бўлади. Чунки аввал Испания Ташқи ишлар вазири бўлган бу шахснинг Европа билан илоқларни илитишдаги хизматлари катта. Шунингдек, Андижон воқеалари туфайли евромулозимлар кўзига балодай кўриниб қолган Ислом Каримга Европа эшикларининг очилишида ҳам Моратиноснинг ҳиссаси бор.

Расмий хабарларда оддий депутат ва президент ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликка оид келишувлар бўлгани урғуланади. Учрашувнинг асл мақсадини яширишга уриниш бўлган бу гапларнинг ёлғонлигини сезиш учун ақлли бўлиш ҳам шарт эмас, дейди мухбиримиз. Бундан ташқари Ислом Карим учун учрашувнинг оилавий аҳамияти ҳам бор, собиқ Ташқи ишлари вазири унинг бу мамлакатда элчи бўлган қизи Гулнорани қўллаб турса, нимаси ёмон.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону