04 May 2011
19:28 - АҚШ Давлат Департаментининг Қирғизистондаги мустақил комиссия хулосасига илк муносабати
Давлат Департаменти тарқатган кундалик дайжестда бу муассасанинг Матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Марк Тонернинг қуйидаги мазмунли қисқа баёноти бор.

АҚШ маъмурияти Қирғизистон ҳукуматининг июнь воқеалари бўйича Мустақил Халқаро Комиссия тузилишини сўраганини олқишлайди. 2010 йилдаги фожеавий воқеаларни ҳар томонлама ва объектив ўрганилиши уларнинг қайтарилмаслигини таъминлашда катта роль ўйнайди.

Комиссия ҳисоботида айтилишича, ҳукумат Комиссия билан тўла ҳамкорлик қилган. АҚШ Комиссия ҳисоботдаги тавсиялар Қирғизистон ҳукумати тарафидан ҳаётга жорий қилинишга аввалдан бошланиб бўлганини олқишлайди ва уни шу йўналишда кетишга чақиради.

АҚШ Қирғизистон ҳукуматига мамлакат жанубидаги ҳолатни тиклаш ва барқарор қилиш масаласида ёрдам беришни давом этаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону