04 May 2011
03:16 - Ўзбекистонда компьютер техникалари ишлаб чиқарилади
Яқин орада Латвиянинг Micro dators компанияси мамлакатимизда 2 та янги лойиҳани ишга туширмоқчи. Компания мулозими Ина Гуденинг таъкидича, лойиҳанинг биринчи қисми сув, электр энергияси ўлчов асбоблари ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг иккинчи қисми ишга тушгач, мамлакатимизда бинойидай комьютер технологиялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Латишларнинг мазкур компанияси лойиҳага 10 миллон АҚШ доллари миқдорида сармоя тикишган. Лойиҳа ишга тушса, Навоий эркин иқтисодий зонасида 160 иш ўрни яратилади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону