28 April 2011
00:32 - Остонада Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеясининг Кенгаши ўтмоқда, Ўзбекистан вакили у ерда йўқ
2008 йили Истанбулда Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан тузилган Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеясининг (ТуркПАнинг) Кенгаши бугун Қозоғстон пойтахтида йиғилди. Парламент Ассамблеясига Озорбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари киради.

Бугун Озорбайжон Милли Мажлисининг раиси Октой Асадов Ассмблея Кенгаши раислигини расман Қозоғистон Мажлисининг спикери Урол Муҳаммаджоновга топширди. Ассмблея Кенгашининг кейинги мажлисини ўтказишга Қирғизистон даъвогарлик қилмоқда.

Тўрт мамлакат парламентларининг раислари Турк тилли давлатлар раҳбарларининг X саммитида 2010 йили қабул қилинган Истанбул Декларациясига қўшимчалар киритиш протоколини имзоладилар.

Маълумки, Ўзбекистон президенти Ислом Карим узоқ йиллардан бери Турк тилли давлатлар раҳбарларининг йиғилишларига бормайди, унинг қарори билан Ўзбекистон ТуркПАга кирмади. У шу йўл билан туркий мамлакатлар орасидаги интеграцион жараёнларни онгли равишда бузишга интилмоқда. Булар - ўзбек халқига нисбатан қилинаётган жиноятдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону