26 April 2011
04:11 -
Абдураҳим Пўлатдан экспромт: Араб дунёсидаги тартибсизликлардан Афғонистон орқали Ўзбекистонгача
Гапни Афғонистондан бошлайлик. Бугун эълон қилинган хабарларга кўра, америкаликлар текшириш ўтказиб, Афғонистон ҳукумати ўз полиция кучларининг сонини ҳам билмаслигини аниқлашибди. Полициядан маош оладиган ҳамма хизматчилар ҳақиқатда полицияда ишлашаётганини ҳам тасдиқлаш мумкин эмас экан. Бундай аҳвол фақат полицияда эмас, мамлакатнинг ҳамма вазирликларида айнан шунга ўхшаш эканлигини ҳар бир ақли расо одам тушунса керак.
Бунинг сабаби ҳам маълум. Америкаликларнинг кучи билан ҳокимият тепасига ўтказилган Ҳамид Карзайнинг аввалдан сиёсий партияси йўқ эди, кадрлари йўқ эди. У ерда кўзга кўринган, маълум маънода тан олинган лидерлар ҳам йўқ. Афғонистонда ҳамма нарса янгидан яратилмоқда.
Ҳозир Араб мамлакатларида бўлаётган ғалаёнлар натижасида мавжуд режимлар ағдарилса, аҳвол Афғонистондан ҳам баттар бўлади. Чунки, уларда ҳам яхши пишган партиялар, обрўли лидерлар йўқ. Ўзгаришлар бўлса, ҳар бир давлат билан америкаликлар, Афғонистонда бўлгани каби, тўғридан тўғри шуғулланиб, Афғонистонда бўлгани каби, уларни миллиардлаб долларли ёрдамлар билан кўмиб ташлай олмайдилар. Демак, уларнинг аҳволи яна ҳам ёмон бўлади, диктатуралар қайтадан, бошқача шаклда тикланишининг эҳтимоллиги катта.
Ўзбек мухолифати ҳам шуларни ўйлаши керак. Ўзбекистон демократик мухолифатида, ўрта асрларда қолиб кетган араблардан фарқли ўлароқ, Горбачевнинг қайта қуриш сиёсати даврида қўлга киритилган ютуқлар, катта мерос бор. Қолаверса, сиёсий етуклигини кўплаб масалаларда намойиш қилиб бўлган “Бирлик” Партияси, унинг лидерлари бор. Унинг таркибида бугуноқ марказий вазирликлар, вилоятларда ҳокимликларни бошқара олишга кучи етадиган одамлар бор. Ҳозирги ҳокимият ичида эса, мажбуран унинг ишини бажараётган кўплаб мутахассис, айни замонда, миллатпарвар руҳли инсонлар мавжуд. Улар билан қўшилишиб, Ўзбекистонни тезда олға олиб кетиш имкониятлари бор.
Шулар сабабли, Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантириш, қонуний йўллар билан ҳокимиятни алмаштириш асосий йўлимиз бўлиб қолиши керак ва қолади. Бунга Ўзбекистонда имкон бор. Ҳозирча камчилик жамиятнинг ўзида, ўзимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения